Ота-онага муносабат

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мени бир нарса қийнаяпди. Мен Пайғамбаримиз Муҳаммад соллАллоҳу алайҳи васалламнинг " Хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин..." ҳадисларига тушиб қолишдан қўрқяпман. Отамга мени феълим, топиш тутишим ва даладаги ишларни қилишдаги муаммоларим ёқмайди. Кечаси намоз ўқисам, қуръон ўқисам бу отамга ёқмайди. "сени нима мажбур қиляпди шу нарсага. эрта ётиб эрта туриб ишларни қилмийсанми дейди". Хаттоки дин бу инсонларни жамиятда тўғри йўлга солиш учун ўйлаб топилган нарса деганини ҳам эшитганман. Акамнинг қистови билан тахминан 1 ойларча намоз ўқиди. Лекин яна ташлаб юборди. Мен ўзим давлат ишида ишлайман куни келганда эрталабдан ярим тунгача ишлашга тўғри келади. Бу хам отамга ёқмайди. Фақат маошга қаноат қилмай Ишим орқали харомдан маблағ орттиришга тарғиб қилади. Лекин мен харом луқма қилгани Аллоҳдан қўрқаман ва буни қилмайман. Мени фикримча отамга ёқиш(рози қилиш)нинг 2 шарти бор. 1-кўп, жуда кўп пул ишлаб топиш. Халолданми харомданми фарқи йўқ. 2-сал ишдан бўш бўлганда далани ишидан бош кўтармаслик. Мен ёшликда меҳнатга ўрганмаганман. Мени ёшлигимда уй ишларини қилиш учун одам ишлатишган. Мени эса шахарга юбориб ўқитишган. Мен ўзимни мажбурлаб дала ишларини қилишга харакат қиламан. Лекин барибир кўнгилидагидек бўлолмайман. Хаттоки "сен фалон одамнинг нажасичалик эмассан дейди" Мени айтганимни қилмасанг кетиб қоламан хам деди. Баъзан Ичимда отамга нисбатан исён бўлади лекин Гапирмайман. Ўзимни оқлашга харакат хам қилмайман. Гапиришга Аллоҳдан қўрқаман. Оқ бўлиб қолишдан қўрқаман. Роббимдан тўғри йўлни кўрсатишини сўраб дуо қиламан. Нима қилай қандай маслахат берасизлар. Оқ бўлишдан, Аллоҳнинг каломидаги ота онага яхшилик қилиш қилиш тўғрисидаги оятларга зид иш қилишдан ва юқоридаги "Хор бўлсин..." хадисига тушиб қолишликдан жадаям қўрқяпман. 2 Баъзан отам шундай ишлар қиладики бу ишларда на ҳаё на иймон белгилари кўринмайди. ичимда қаршилик исёни бўлади ва Астағфируллоҳ деб ўзимни бундан қайтаришга харакат қиламан. Ичимдаги бу исён учун хам гунохкор бўламанми. 3. Биз ёшлигимизда отам бувимни(ўз онаси) хорларди. Жисмонанмас. Сўкинар, қилган ишлари ёқмас, овқат ейишлари ёқмас ва шунга ўхшаш нарсалар учун онасига сўкиниб юрганларини кўрганман. Қайтар дунё бўлиб шу нарсани ўзига мен орқали қайтишидан хам қўрқяпман. Ин ша Аллоҳ мен бундай қилмайман. Хаттоки ота она кофир ёки мушрик бўлса хам уларга яхшилик қилиш кераклигини биламан ва бунга имкон қадар харакат қиламан. Лекин отамнинг наздидаги яхшилик юқорида айтгаим икки шартда мужассам. Нима қилай. Илтимос чиройли маслахат қилинг устозлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ўғиллик вазифангизни қилиб, айтганларини имкон қадар яхши қилишга ҳаракат қилаверинг. Отангиз қилган гуноҳлари учун ўзи жавоб беради. Отангиз кўрса жаҳли чиқадиган ибодатларингизни кўрсатмасдан қилинг. Отангизни шариатга зид талабларини қилишга мажбур эмассиз. Уларни қилмаганингиз учун оқ қилса ҳам ўтмайди.2). Ичингиздаги исён учун гуноҳкор бўлмайсиз. Аслида бу мнкар ишни кўргандаги қалб билан инкор қилишнинг кўриниши бўлади.3). Намозларингизда отангизни ҳаққига дуолар қилинг. Шариатда айтилган ҳукмларга зид яхшилик ҳақидаги тасаввурларига бўйсунишингиз керак эмас. Киши бандани рози қилиш учун Роббига исён қилмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 10:27 | Савол-жавоблар | 177 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar