Ғайри дин акса урса
Ассалому алайкум! Мусулмон бўлмаган одам акса урса, унга соғ бўл дейишлик жоизми ёки жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлмаган одам акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса, уларга Аллоҳдан ҳидоят ва ҳолларини ислоҳ қилишини сўралса бўлади. عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ قَالَ: كَانَتِ الْيَهُودُ يَتَعَاطَسُونَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجَاءَ أَنْ يَقُولَ يَرْحَمُكُمُ اللَّهُ، فَكَانَ يَقُولُ: يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Яҳудийлар набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса уришар ва “Аллоҳ сизларни раҳм қилсин”, дейишларини умид қилишар эди. У зот эса: “Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ҳолингизни ўнгласин”, дер эдилар”, деди.
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 10:59 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар