Ойша ва Омина исмлари

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим ноўрин бўлса узур сўрайман бизни ўйлантираётган нарса пайғамбаримизнинг ( с.а.в ) аёлларидан бўлмиш Ойша онамиз ва оналари Омина онамизнинг исмлари ҳақида эди. Ушбу исмларни араб ҳарфида ёзсак Аиша ва Амина бўлиб ёзилади ва шундай ўқиймиз лекин ўзимизнинг тилда Ойша, Омина бўлиб талаффуз қиламиз. Биз пайғамбаримизнинг ( с.а.в ) аёллари оналарини исмини хато ўқимаябмизми? Яқинда фарзандлик бўламиз ҳавас қилиб шу икки исмдан бирини қўймоқчи эдик шунга исмларинг талаффузига аниқлик киритиб берсангизлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу икки исм тилимизда Оиша ва Омина шаклида ишлатиладиган бўлиб қолган. Арабий исмларни ҳар доим ҳам аслига мувофиқ кирил ёки лотин ҳарфлари билан тўлиқ ифода қилиб бўлмайди. Бу борада аниқ қоидалар ҳам мавжуд эмас. Шунинг учун бу борада ихтиёр ўзингизда. Аиша ёки Оиша дейсизми. Иккиси ҳам арабий лафзни тўлиф ифоада этмайди. Амина, Омина ҳам шу каби. Яқинроғи Ааишаҳ бошида “айн” ҳарфи билан ва Ааминаҳ. Лекин бу каби ёзилиши бизда урф эмас. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:21 | Савол-жавоблар | 202 | Адабиёт
|
Boshqa savol-javoblar