Бўлажак юристларга маслаҳат

Ассалому алайкум! Юридик университетида ўқиётган талабалар судя, прокурор бўламан ёки бошқа юқори мансабларни эгаллайман деб ўқишга киришиб, ўзини йўналишида таълим олишади. Шундай мансабга қизиқиб, унга интилиш тўғрими? Албатта уларнинг ичида ҳақиқатан ҳалол ишлаб одамларга ёрдам бераман, юртга хизмат қиламан дейдиганлари ҳам бор. Маълумки бу йўналишда ўқиб, ишлайдиганлар учун намозларини ўқишига муоммолар бор. Йўқ, бунақа ишларга кирадиган бўлсам намозларим қолиб кетади, деб яхши инсонлар ўзини бу соҳадан узоқ олиб юраверса, соҳани бенамозлар, қўрқмасдан пора оладиганлар, халқни манфаатидан ўзини манфаатини устун қўядиганлар (ҳаммаси ҳам эмас) эгаллаб ўтираверади. Шу ҳолатда қандай йўл тутса бўлади. Суд соҳасида шариат ҳукмлари билан эмас, давлат белгилаб қўйган қонунлар билан ҳукм чиқарилса тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар албатта намозларини муҳофаза қилган ҳолатда бу касбни ҳам пухта эгаллашлари керак. Агар имкон бўлса тизимдаги нотўғри ва ноҳақликларни ислоҳ қиладиган даражага кўтарилиши керак. Агар буни уддалай олмаса терговчи, прокурор ёки судя бўлмасдан мусулмонларни ҳуқуқларини химоя қиладиган адвокат бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:32 | Савол-жавоблар | 155 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar