Хомиладорлик

Ассалому алайкум! Мени 3 ўгил ва 1 қиз фарзандим бор хозирда Яна хомиладор бўлиб қолдим, буни турмуш ўртоғимга айтсам жуда хурсанд бўлиб Аллоҳга хамду санолар айтди. Лекин ўзимни онам ва қайнонамдан қўрқаяпман, чунки улар бошқа фарзанд кўришимни хохламашмайди. 4 та фарзанд етарли уларни келажагини уйли жойли қилишни ўйла эринг буларни боқиб катта қилгунича қийналади ўзинг учун хам яша нима кераги бор болани деб айтишган эди. Илтимос менга маслахат беринг боламдан воз кечгим йўқ. Турмуш ўртоғим хам боламдан воз кечишимга йўл қўймайди. Хар бир инсонни ризқини Аллоҳ беради деб таъкидлайдилар. Нима қилишни хам билмай қолдим. Агар онам ва қайнонам хомиладорлигимдан хабар топишса аниқ ундан воз кечишимни сўрашди. Сабаби хали бола чақамиз учун уй жойларимизни битказиб олганимиз йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болани олдириш гуноҳи кабира, бундан Аллоҳни ғазабига дучор бўлинади. Бундай ўринларда қайнона тугул эрга ҳам итоат қилинмайди. Аммо ошкора қарши чиқиш жоҳил инсонни ҳамиятини қўзғайди. Шунинг учун сукут қилиш энг яхши даво. Бошқаларга айтиб ўтиришни ҳожати йўқ. Аммо қайнонангиз ҳурмат қилган бирор аҳли илм бўлса ўша одамни ўртага қўйиб тушунтиришингиз мумкин. Бошқа ҳеч қандай ҳаркат қилманг. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади:   وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلاقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُم إنَّ قَتْلَهُمْ كَانَ خِطْءًا كَبِيرًا۝ 31. Фақирликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 11:32 | Савол-жавоблар | 168 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar