Атеистик сахифа
Ассалому алайкум! Аллоҳим илмингизни янада зиёда килсин! "Дин хар йерда ва хамма жойда умр буйи бошқаларга ишлаб, мухтожлик ва гарибликда яшаб келган халк оммасини эзадиган рухий зулм шаклларидан биридир" (В. И. Ленин) "Бизнинг атеистик давримиз таврот афсоналари устидан куларкан, Худони инсон калтабинлигининг тахаллусидир, дея хисоблайди"(М. Горький) " Билим булмаган жойда динга ишонадилар"(А. В. Луначарский) " Динни эскилик саркити, дейишади. Бу унчалик аник фикр эмас, чунки, у эскилик саркитидан баттаррок нарса. Бу, маьлум даражада, табиат кучлари олдидаги инсон ожизлигининг асоратидир" (М. И. Калилин) Хозирда Республикамизда жуда куп жойлар шу каби "ДОХИЙ" лар номи билан аталади. Тўғри, масалан, бир жой номи" Мустакиллик", аммо барча хужжат ишларида(тез ёрдам, ички ишлар кабиларга телефон килганда ва хакозо)" Калилин М. Ф. Й"деб ёзилади. Устозлар сизлар бу муаммога кандай раддия билдирасизлар? Яна бир саволим: университетимизда атеист домлаларимиз бор. Мусулмонларни ёмон куришади. Биз каби талабаларни(айникса, намозхон, румол ураган, диний илми борларни) атайин кийнашади.Гаплари бир"Илмнинг хамма нарсага жавоби бор". Улар билан илмий бахслашайлик десак, укишдан хайдатиб юборишлари аник! Маслаҳат беринг, кандай йул тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Атеистик тузум 70 йил давомида динга қарши курашиб, ҳеч нарсага эришолмади. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аллоҳ таъоло "Раъд" сурасида марҳамат қилади: أَنزَلَ مِنَ السَّمَاء مَاء فَسَالَتْ أَوْدِيَةٌ بِقَدَرِهَا فَاحْتَمَلَ السَّيْلُ زَبَدًا رَّابِيًا وَمِمَّا يُوقِدُونَ عَلَيْهِ فِي النَّارِ ابْتِغَاء حِلْيَةٍ أَوْ مَتَاعٍ زَبَدٌ مِّثْلُهُ كَذَلِكَ يَضْرِبُ اللّهُ الْحَقَّ وَالْبَاطِلَ فَأَمَّا الزَّبَدُ فَيَذْهَبُ جُفَاء وَأَمَّا مَا يَنفَعُ النَّاسَ فَيَمْكُثُ فِي الأَرْضِ كَذَلِكَ يَضْرِبُ اللّهُ الأَمْثَالَ 17. “У Зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди. Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўт-оловда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўлур. Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур. Аммо кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур. Одамларга манфаат берадиган нарса эса ер юзида қолур. Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирур.
Ушбу ояти карима ҳақнинг собитлиги ҳамда боқийлиги ва ботилнинг асоссизлиги ва бебақолиги баёнидаги иккита зарбулмасални ўз ичига олгандир.
Биринчи зарбулмасал ояти кариманинг
«У Зот осмондан сув туширди. Сўнгра водийларда ўз миқдорича сел оқди. Бас, сел ўз устига чиққан кўпикни кўтариб келди» жумласида акс топган.
Аллоҳ таоло осмондан сув тушириб, ёмғир ёғдирса, ҳар бир водийда ўзининг ҳажмига яраша сел оқади. Кичик водийда оз, катта водийда кўп оқади. Шу билан бирга, сел ўзининг устида кўпикни ҳам оқизиб келади. Бунда сув ҳаққа, кўпик ботилга ўхшатилмоқда.
Иккинчи зарбулмасал:
«Ва зеб-зийнат, асбоб-ускуна ясаш мақсадида ўт-оловда тобланадиган нарсаларда ҳам шунга ўхшаш кўпик бўлур».
Зеб-зийнат ясаладиган олтин ва кумуш, асбоб-ускуна ясаладиган темир ва мис каби маъданлар устида ҳам занг ва бошқа кераксиз моддалар бўлади. Бу масалда ҳаққа асл маъданлар, ботилга занг ва кўпикка ўхшаш бошқа моддалар қиёс қилинмоқда.
«Аллоҳ ҳақ ва ботилга мана шундай зарбулмасал келтирур».
Яъни ҳақ билан ботил бир бўлиб қолганда, ботил бир оздан сўнг ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига мисол шу.
«...кўпик ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетур».
Кўпик, гарчи сувнинг устига чиқиб турган бўлса ҳам, барибир у кўпикдир. Бир зумда тарқалиб, ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетади. Маъданлардаги занг ва бошқа кўпиксимон моддалар уларни ўраб турган бўлсалар ҳам, тобланиш вақти келганда, бирпасда йўқ бўлиб кетади. Ботил ҳам шундай: ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетади.
«Одамларга манфаат берадиган нарса эса ер юзида қолур».
Худди селнинг суви ва асл маъдан собит қолганидек, одамларга манфаат берадиган ҳақ ҳам собит қолади.
«Аллоҳ мисолларни ана шундай келтирур».
Ҳақ ила ботилнинг, иймон ила куфрнинг мисоли шундай. Аллоҳнинг амрига эргашиб, ҳақ йўлни – иймон йўлини танлаганлар саботли ва бақоли йўлни танлабдилар. Аллоҳнинг амрига осийлик қилиб, ботил йўлни танлаганлар беҳуда ва бебақо йўлни танлабдилар. Албатта, уларнинг оқибатлари ҳам ҳар хил бўлади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:43 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар