Абҳар намози
Ассалому алайкум! Устозлар! 1.Мен қидириш ҳизматидан абҳар намози ҳақда оқидим унда Шайх Муҳаммад Содиқ рохиматуллох ҳазратлари Абҳар намози ёқ уни кмдир тоқиб чиқарган деб айтбди.Лекн 2010 чил чққан Идрок номли тақвим китобда Абҳар намози ҳақда ҳадис келтирилган экан унга кора:"Ҳазрати Алидан ривоят қилинадики Кимки Пайğамбариз с.а.в ни кўришга ва у зот билан мулоқот қилишга муштоқ бўлса абҳар намозини ўқисин. Яна Ҳазрати Умар айтадики Кимки абҳар намозини ўқиб турб Пайğамбаримиз с.а.в ни тушида кўрмаса мен Умар эмасман.Ва яна Умарнинг нафси қўлида бўлган зотга қасамки кимки абҳар намозини ўқиса Аллоҳ таоло ҳожатини раво қилади ва гуноҳлари ерни тўлдургунса бўлса ҳам ўчиради"..- деб ёзилган экан. Бу китобни Тошкент ислом университети нашриёт матба бирлашмаси нашр қлган экан.Ҳалиги айтилган Ҳадисни эса Обираҳмат Ğаниэв исломшунос таёрлаган экан. Агар Шайх айтганларидек бўлса унда бу хадис ёлғонми? Шу саволимга илтимос жавоб берсангизлар. 2.Пайғамбаримизни тушида кўрмоқчи бўлган инсон яна нималар қилса бўлади? Жавобинги учун катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Унақа ёлғон ҳадислар бир дунё. Ўша ёлғонларни тарқатувчи “шунос-шунос”лар ҳам бир дунё. Тушида кўрмоқчи бўлган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига амал қилиш керак. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 11:53 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар