Телефонда уч талоқ айтдим
Ассалому алайкум! Сизларга яна бир бор совол йўллаяпман мен қаттиқ жахл устида хотинимни телефонда “уч талоқсан” деб юборгандим. Шу сўзни айтганимга уч кун бўлган бўлса шу кундан бери товба қиламан. Хотинимдан бошқаси билан яшашни тасаввур хам қиломиман айб ўзимда, бўлар бўлмасга жахл қилавераман. Энди хатоларимни тушуниб етдим бир ўғлим бор, нима қилишни сизлардан сўрайман тўғри йўл кўрсатинглар, қаттиқ истиробдаман, талоқни ният қилмаган эдим. Бир бор имкон берилса ҳаммасини тўғрилайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Хотинингиз уч талоқ бўлган. Сиз ноинсофни ишини қилгансиз. Бир талоқсан дейиш ҳам кифоя қилар эди. Энди аёлингиз иддаси чиққач бошқага турмушга чиқиб ундан ҳам талоғини олиб ва яна идда ўтириб, иддаси тугаганидагина сизга никоҳланиб ҳалол бўлади. Бундан бошқа йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 00:20 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар