Аср ва шом намоздаги уйқу

Ассалому алайкум! Аср ва Шом намозлар орасида ухласа нима бўлади. Бир танишим Аср вақтида ухлаш бадали битта қўй сўйиш деб айтди. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гап нотўғри, қўй сўйилмайди. Лекин кўпчилик фуқаҳолар асрдан кейинги уйқу макруҳ эканлигини айтганлар. Шунинг учун асрдан кейин ухламаган яхши бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 12:26 | Савол-жавоблар | 196 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar