Бировларнинг ҳақлари
Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахли канали ҳайъати. Мен юқорида берилган савол юзасидан бази ойдинликлар киритиш мақсадида мурожаат қиляпман. Бир саволда бировнинг хаққини қайтармагунингизча жаннатга киролмайсиз мавзусидаги хадисни оқидим. 1. Мен фарзандли бўлиб туғруқхонада ётганимда узоқ яқин қариндошлар кўришга келиб таомларни ўзларининг уйларидаги сочиқ ва идишларда олиб келишган. Ўша пайтда аҳволим яхши бўлмаганлиги сабабли ким қайси идишни олиб келганини эслай олмайман. Уларни бир халтага солиб олиб қўйганман. Улар ҳам бировнинг ҳаққи бўладими. Эслай олмасам қандай қайтараман. 2. Маълумки болалик вақтларда мактабда ўқувчилар бир биридан ручка қалам шунга ўхшаш нарсалар олиб турадилар. Кўпинча олганим ёдимдан чиқиб менда қолиб кетарди. Хозир синфдошларимни ҳеч бири билан алоқада эмасман. Бу масалада қандай йўл тутай? Тўғриси шу вақтгача бу нарсадан ҳабарим бўлмагани учун бу нарсага унчалик ҳам эътибор бермаган эканман. Дуо қилинг билиб билмай қилган гуноҳларимни аллоҳ ўзи кечирсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бориши мумкин бўлган қариндошларингиздан сўраб кўрасиз. Илтимос исмингларни ўзгартириб бир саволни такрор такрор бераверманглар. Биринглар ручка, биринглар қалам, биринглар китоб деб сўраверманглар. Олинган нарса нима бўлган тақдирда ҳам эгасини топиб бериш шарт. Топилмаса номидан садақа қилинади. Эгаси қайта сўрашдан уяладиган майда нарсалар бўлса эгаси ким бўлса ўша номидан садақа деб бериб юборилади. Валлоҳу аълам!
6 Май 2022, 18:59 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар