Қилган дастур(апп) ҳалолми?
Ассалому алейкум! Мен дастурчиман. Мобил телефонлар(иОС) учун дастур тузаман. Яқинда Дубайдаги клиэнт учун битта дастур қилгандим. Дастурни фойдаланиш орқали, фойдаланувчи ресторан, парк ва ҳоказо жойлардан чегирма қилиш имкониятига эга бўлади. Бунга жойлар(венуэ) ва таом, ичимлик, хизмат ва ҳоказолар сервер орқали келади ва мен қилган мобил дастурда кўринади. Сервердан алкогол ичимликлар, ҳар хил таомларни дастур эгаси(заказчик) қўшиши мумкин. Даструда алкогол ичимликларни жўнатиш ва жўнатмаслик функсияси бор. Фойдаланувчи дастурдан биринчи рўйхатдан ўтканда, бу функсия ўчик бўлади. Функсияни ёқса, сервер фойдаланувчига алкогол ичимликларни жўнатади. Ўчик бўлса, алкогол ичимликларни жўнатмайди. Бу дастур орқали топган ризқим ҳалол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ўша ичимликни функциясини ўрнатиб бермасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 13:44 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз ўша ичимликни функциясини ўрнатиб бермасангиз бўлди. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 13:44 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром