Савдо қилиш учун ёлғон

Ассалому алайкум! Мен деҳқончилик қиламан, шунга қўшимча бу йил озроқ балиқчилик билан шуғулландим. Бу соҳада билимим йўқ, сотиш учун ҳаридорим йўқлиги сабабли бир танишим (балиқчилик билан шуғилланадиган) менга шериклик қилди. Мен 100% сарфини қилдим, у менга нима қилишни ўргатиб турди. Сотиш пайтида ҳаридорни у топади ва сотади. Битта балиқ учун у 10 сўм ҳақ олади. Мен ҳам у ҳам рози, шунга.... Лекин у сотай туриб ҳаридорларга бу балиқ меники деб айтади. Мен шуни меники деб эмас шундан мен ҳақдорман деб айтинг десам у унда сотолмайман деб ундай демайди. Шу тўғрими? У балиқ уники эмас меникию, алдаганига ҳаром аралашиб қолмаяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу иши ёлғонку. Фойдани деб рози бўлиб тураверманг. Балиғингизни сотиб бергани учун ҳақ олиши мумкин. Молини сотиш учун ёлғон гапирадиганлар ҳақида: ИЗОРНИ ОСИЛТИРИБ ЮРИШ, БЕРГАНИНИ МИННАТ
ҚИЛИШ, МОЛНИ ҚАСАМ БИЛАН ХАРИДОРГИР ҚИЛИШНИНГ
ҚАТТИҚ ҲАРОМЛИГИ БАЁНИ ҲАМДА ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲ
ГАПИРМАЙДИГАН, НАЗАР СОЛМАЙДИГАН, ПОКЛАМАЙДИГАН,
АЛАМЛИ АЗОБ БЕРИЛАДИГАН УЧ ТОИФАНИНГ БАЁНИ 
عَنْ أَبِي ذَرّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ». قَالَ: فَقَرَأَهَا رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثَ مِرَارٍ، قَالَ أَبُو ذَرٍّ: خَابُوا وَخَسِرُوا، مَنْ هُمْ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الْمُسْبِلُ، وَالْمَنَّانُ، وَالْمُنَفِّقُ سِلْعَتَهُ بِالْحَلِفِ الْكَاذِبِ  Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар солмайди ҳам, покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни уч марта айтдилар. Абу Зарр: «Ноумид бўлишибди, зиён кўришибди. Улар ким, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «Кийимини осилтириб юрувчи, миннатчи ва молини ёлғон қасам билан харидоргир қилувчи», дедилар».
Изоҳ: 
Такаббурлик билан, ўзини кўрсатиш учун кийимни осилтириб юриш ҳаромдир. Аммо бу мақсадда бўлмаса, зарари йўқ.
Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 13:09 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar