Мебелдан қолган қолдиқ
Ассалому алайкум! Мен буюртма (заказ) мебел ясайман. ошхона, гордироб, спалний гарнитур ва ҳоказо. асосан ошхона мебели заказ қилишади. бошқа мебелларни заказ қилишса мебел учун ишлатиладиган хар бир детал, запчастга сарфланадиган харажатни 30 - 40 фоизини хисоблаб иш хақи қилиб олишни келишиб оламан, клиэнтни материал танлаш ва сотволиб беришини айтаман, мебел битгач қолиб кетган ортиқча қолдиқ (остаткалар)ни клиэнтга ташлаб кетаман. лекин ошхона мебелини иши қийинроқ, кўп меҳнат вақт кетади. ошхона мебелини нархини тахминан айтаман. масалан метрини икки миллион сўмдан ясаб бераман дейман (харажатлар ҳаммаси ичида бўлади йўлкира, элтиб бериш кабилар) ва отход, остаткаларни ўзимда олиб қоламан. шу остаткалар менга харом эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Мебел ясаб бўлинганидан сўнг, ортиб қолган бўлаклар меники бўлади” деб шартлашишингиз жоиз эмас. Аммо иш битганидан сўнг, мебел эгасининг розилиги билан олиб қолишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 13:31 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром