" Дунг бай "савдо

Ассалому алайкум! Биз мева савдоси билан шуғулланамиз. Бир боғни килога эмас келишилган холатда "дунг" савдо қилиш бўлмас экан. Чунки у боғдан қанча кило мева чиқишини билмай туриб келишиш гунох бўлар экан. Лекин харидор ҳам сотувчи ҳам рози бўлиб келишадики. Шу холат шариатимизда қандай ўзи, яни "дунг" савдо умуман мумкин эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишора қилиб “Шу дарахтлардаги мевани туришича шунчага сотдим” деса шаръан ҳеч қандай монеълик йўқ. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:03 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar