Таълим муассаларидаги ташлаб юбориладиган овқатлар

Ассалому алайкум! Бир яқин инсонимнинг оналари болалар боғчасида ишлайдилар. Болалар ажратилган овқатларни хаммасини еяолишмас эканлар. Тартиб қоида бўйича ахлатга ташлаб юборишар экан. Уволидан қўрқиб уйга олиб келар эканлар. Фарзандлар эса бундан норози. Шубха бор бу масалада дейишаркан ва оналарига олиб келмасликларини ўша ернинг ўзида ташлаб юборишларини айтишар эканлар. Бу борада динимизнинг хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болаларнинг ота-оналаридан рухсат сўрасин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:41 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar