Онангникига кет деса талоқ тушадими

Ассалому алайкум! Мен яқинда хўжайиним билан жанжаллашиб қолдик. У киши онангникига кет ўғлимиз шу ерда қолади дедилар. Бу гапдан кейин менга талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу гап талоққа далолат қиладиган гаплардан. Агар талоқ ниятида айтган бўлса, талоқ тушади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:41 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar