Афифлик сифати

Ассалому алайкум! Мен яқинда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу афиф инсон бўлганлари ҳақида бир маьрузада эшитиб қолдим. Унда афиф инсон ўз ташвишларини бировга айтиб юрмаслиги айтилганди ва бу учун улкан ажру-савоб берилиши таъкидлаб ўтилганди. Мен баъзи вақтларда ҳаётимда бўлаётган ташвишлар, ҳолатларни яқинларимга, дўстларимга айтгим келади. Мана шундай вазиятда афифлик сифатига эга бўлиш учун инсон ташвишларини ҳеч кимга айтмагани маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Роббисига айтиб, ечимини беришини сўраб, дуо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 15:41 | Савол-жавоблар | 154 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar