Кофеин

Ассалому алайкум! Қилаётган бу яхши ишингизга Аллоҳ ривож берсин омин. Мен таркибида борлигини билмасдан 1-2 ҳўплам кофеин қўшилган ичимликдан ичиб қўйибман, кейин билсам кофеин ҳаром экан, аммо оз миқдордагиси ҳам шундай бўладими? Кофе истемол қилиш жоиз уни таркибида ҳам кофеин бор деб биламан. Мен ичган энергетик ичимлик ҳалол бўладими ёки ҳаром? Жуда қаттиқ шубхаланяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кофеин ҳаром эмас. Сиз ичган энергетик ичимликнинг таркиби қандайлиги бизга номаълум. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 18:12 | Савол-жавоблар | 333 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar