Королин ни ичса ёки суртса бўладими

Ассалому алайкум! Королин номли ҳайвонлар учун мўлжанланган дори воситасини одамлар зарурат юзасидан (псарияс учун) суртса ёки ичса жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўрганиб чиқилганда у дорининг таркибида чўчқа боласи ва итнинг аъзолари ҳам бордек кўринди. Бошқа ҳалол дориларини суриштиринг. Агар ундан бошқа топилмаса ва усиз даво бўлмайдиган бўлса, мутахассис тавсияси билан суртишга рухсат бор. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:14 | Савол-жавоблар | 177 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar