Ҳадисдаги оятлар

Ассалому алайкум! Қуйидаги ҳадисда қайси Қуръон оятлари назарда тутиляпти. حَدَّثَنَا أَبُو سَلَمَةَ، يَحْيَى بْنُ خَلَفٍ حَدَّثَنَا عَبْدُ الأَعْلَى، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ إِسْحَاقَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِيبَكْرٍ، عَنْ عَمْرَةَ، عَنْ عَائِشَةَ، ‏.‏ وَعَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْقَاسِمِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ لَقَدْ نَزَلَتْ آيَةُ الرَّجْمِ وَرَضَاعَةُ الْكَبِيرِ عَشْرًا وَلَقَدْ كَانَ فِي صَحِيفَةٍ تَحْتَ سَرِيرِي فَلَمَّا مَاتَ رَسُولُ اللَّهِ ـ صلى الله عليه وسلم ـ وَتَشَاغَلْنَا بِمَوْتِهِ دَخَلَ دَاجِنٌ فَأَكَلَهَا ‏.‏ 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Баъзи бир оятларни тиловати ҳам ҳукми ҳам мансуҳ бўлган. Баъзиларини эса тиловати боқий қолиб ҳукми мансуҳ бўлган. Баъзиларини эса ҳукми боқий қолиб тиловати мансуҳ бўлган. Ражм ояти ҳам тиловати бекор бўлиб ҳукми боқий қолганлардан. Шунинг учун Мусҳафи шарифда у оят йўқ.   عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّهَا قَالَتْ: كَانَ فِيمَا أُنْزِلَ مِنَ الْقُرْآنِ عَشْرُ رَضَعَاتٍ يُحَرِّمْنَ، ثُمَّ نُسِخْنَ بِخَمْسٍ مَعْلُومَاتٍ يُحَرِّمْنَ، فَتُوُفِّيَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُنَّ مِمَّا يُقْرَأُ مِنَ الْقُرْآنِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қуръонда нозил қилинган оятларда ўн марта эмизилса маҳрам бўлар эди. Кейин маҳрам қилувчи аниқ беш марта эмизиш ояти* билан насх қилинди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида улар (бешта маълум эмизиш) Қуръондан ўқилаётган оятлар ичида эди».

* Уламолар бу ерда айтилган ўн марта эмизиш ҳақидаги оятнинг ҳукми ҳам, лафзи ҳам мансух бўлган, беш марта эмизиш ҳақидаги оятнинг эса лафзи мансух бўлиб, ҳукми қолган дейишган. Ҳанафий мазҳаби уламолари бир марта эмиш билан маҳрамлик ҳосил бўлади деган ҳукмни олишган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:14 | Савол-жавоблар | 181 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar