Ўзи билмаган қарзлар
Ассалому алайкум! Мени онам нафақадалар, нафақаларини пулларини хар доим садақа қиладилар билиб билмасдан қарз бўлсам кимлардандир эслолмаган одамларимга савоби бўлсин ёки ҳаққи менга ўтиб кетган бўса биротасини савоби ўша инсонларга бўлсин дейдилар ўзлари ҳалол тижорат билан шуғилланганлар ҳозир уйда ибодатда ўтирадилар. Айтингчи динимизда эслолмаган ёки ёшлик қилиб пулга қизиққан даврларда кимнингдир ҳаққини еса лекин йиллар ўтиб ўша одамни тополмаса ёки эслолмаса нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон даражасида эгасини топиш ёки эслашга ҳаракат қилади. Топа олмаса, савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилади. Мабодо эгаси кейинчалик топилса ёки эслаб қолса пулини беради. Топилмаса ёки эслолмаса, номидан берилган садақа Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:25 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар