Ароқ ичадиган фарзандларни гуноҳидан ота-онасига етиб борадими

Ассалому алайкум! Бир икки танишларимиз ароқни ҳаромлигига эътибор бермай ичаверишади, худди оддий ҳолдек. Оталари ҳам қайтармаган вақтида. Айтингчи агар отаси вафот этиб кетган бўлса, ҳар бир ароқ ичганида отаси қабрида азобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатан оталари қайтаришмаган бўлса ўзига ҳам отасига ҳам жавобгарлик бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:25 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar