Логопед иши

Ассалому алайкум! Мен логопед яъни нутқида нуқсони бўлган болаларни тузатувчи мутахасис бўлиб ишлайман. Бизнинг ишимизда болаларни диққат эътиборини ўзимизга қаратиш масадида болалар учун махсус ўйинли қўшиқлардан фойдаланамиз. Бу билан гуноҳга йўл қўйиб қўймаябмизми? Ҳозирда мени катта эҳсонлар қилишга қурбим етмайди. Лекин дорихона ёки дўконлардако ёки кўчанинг турли қисаридаги эҳсон қутиларига оз бўлсада ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан. Бу ҳам инфоқ-эҳсонга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳсонни энг улуғи ҳар бир инсон ўзидаги истеъдодни қўллаб касби орқали инсонларга манфаат етказишдир. Сиз ҳам шу логопедлик соҳангизни ривожлантиринг ва кўпроқ болаларга фойда келтиришни йўлларини қидиринг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 16:57 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar