Қуръон ўқишни ўрганишдаги урфлар

Ассалому алайкум! Қуръон ўқишни ўрганаётган эдим. Қўшниларимиз хам мендан аввалроқ ўрганишни бошлашган. Бир кун Қуръон хақида сухбатлашиб турган эдик улар қачонки катта сураларни ўқишни бошлаганда Пирларга холватар қилиб тарқатиш керак сураларнинг пирлари бўлади деб айтишди. Мен эса бу ширк амал бўлиб қолмасмикин домлалардан маслахат олинглар деб айтдим. Ўзимнинг илмим йўқлиги учун маслахат бера олмадим. Ёки уларнинг иши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буларни бирортаси ҳам динимизда йўқ. Сураларни пирлари бўлади деган гап ақлсиз одамнинг тарқатган гаплари. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:52 | Савол-жавоблар | 167 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar