Бурун ачишганда рўза очиладими

Ассалому алайкум! Куни кеча сартарошхона соч соқолимни олдирдим ва сартарош соқол олиб бўлгандан кейин атир сепди. Шунга бурунга яқин сепдими ёки ҳидигами бурним бироз ачишди. Шу туфайли тутган рўзам очилиб кетадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буриннинг ичкарисига сепган бўлса рўза очилади. Атир септирмаслик керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:11 | Савол-жавоблар | 142 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar