Йиғламай туғилганга жаноза

Ассалому алайкум! 2019-йилда қиз фарзанд кўрдик. Фарзандимиз киндиги ўралиб йиғламай туғилди, 2 кун ўтиб нобуд бўлди. Қизимга жаноза ўқилмаганлигини эшитиб қолдим. Йиғлаб туғилмаган болага жаноза ўқилмайди, дейишибди. Бу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тирик туғилган болага ўқилади. Йиғласа ҳам йиғламаса ҳам. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 18:03 | Савол-жавоблар | 174 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar