Таом сабаб ўлим бўлиши

Ассалому алайкум! Бир танишимни уйида бир таом умуман тайёрланмас экан сабабини сўрасам ҳар гал ўша таом тайёрланганда яқин кишиси оламдан ўтиб қолган эмиш шундан бери қўрқаннидан ўша таомни қилмас экан. Бу гуноҳ саналадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатда ундай гап йўқ. Одамнинг ўлимини ҳалол бўлган таомдан кўриш оқил одамнинг гапи эмас. Мабодо ўша таом еганни саломатлигини ёмонлаштирса ундан сақланган яхши. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:46 | Савол-жавоблар | 179 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar