Қаср намози масофаси

Ассалому алайкум! 1. Қаср намози масофаси қанча. Бази жавобларда 96км, базиларида 86 км, яна бошқасида 89 км берилган экан қайси бирини олганимиз мақул. 2. Масалан: Мен борадиган манзилга одатий юриладиган ёл 90км болса лекин қисқароқ (80км) лекин унчалиқ қулай эмас у йўл шу ёлларни қайси бири инобатга олинади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 86 ва ундан юқориси. Энг қисқа йўл ҳисобга олинади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 18:14 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar