Номози қабул бўлмайдиганлар ҳақида ҳадис
Ассалому алайкум! Бир хадис эшитдим манбасини тополмадим ёрдам бериб юборсангиз: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, уч кишини номози қабул бўлмайди хўжайнидан қочиб кетган қулнинг номози, эрини норози қилган аёлни номози, имомки халқ уни суймаяпди. Шунақа хадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бор. عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثَةٌ لَا تُجَاوِزُ صَلَاتُهُمْ آذَانَهُمُ: الْعَبْدُ الْآبِقُ حَتَّى يَرْجِعَ، وَامْرَأَةٌ بَاتَتْ وَزَوْجُهَا عَلَيْهَا سَاخِطٌ، وَإِمَامُ قَوْمٍ وَهُمْ لَهُ كَارِهُونَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч кишининг намозлари қулоқларидан юқори кўтарилмайди: хожасидан қочган қул, токи қайтиб келмагунича, эрини (ноҳақ) ғазабнок қилган хотин ва қавми ёмон кўрган имом», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, намози қулоғидан кўтарилмайдиган, яъни қабул бўлмайдиган кишиларнинг тоифаси уч хил бўлар экан.
1. «Хожасидан қочган қул».
Қулнинг хожасидан қочиши катта айб ҳисобланган. Бунинг орқасидан турли ёмон оқибатлар келиб чиққан.
Исломда қул билан хожанинг орасидаги алоқалар ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва қулликдан озод қилишдан савоб топиш асосига қурилганлиги маълум. Шунинг учун хожасидан қочган қулнинг намози ўз ихтиёри билан қайтиб келмагунича қабул бўлмайди, дейилган.
2. «Эрни (ноҳақ) ғазабнок қилган хотин».
Эр-хотин орасидаги алоқа ҳам нозик эканлиги ҳаммага маълум. Бу алоқалар шариат ҳукмига биноан, ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиш, ҳар бир тараф ўз бурчини адо этиб, бир-бирларининг ҳурматларини қозониш асосида бўлади. Муслима аёл доимо эрининг розилигини олиб юриши керак. Унинг ғазабнок ҳолга тушишига сабаб бўлиши яхши эмас. Чунки бу кўплаб ёмон оқибатларга олиб келади. Ўз хотинидан ғазабнок бўлган одам ҳар нарса қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай хотиннинг намози қабул бўлмайди.
3. «Қавми ёмон кўрган имом».
Қавм ўз имомини ахлоқи, амаллари ёки намози яхши эмаслиги учун ёмон кўриши мумкин. Бу эса ўз навбатида мусулмонлар ичида турли келишмовчилик, тушунмовчилик ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлади.
Шунинг учун динида, тақвосида ва ахлоқида нуқсони бор киши имом бўлмагани маъқул. Қавми ҳақли равишда ёмон кўриб қолган имом, намози қабул бўлмай юрганидан кўра, тезроқ имомликдан кетгани маъқул. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 18:02 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳадислар