Суд ҳаражатларини ким тўлайди

Ассалому алайкум! Қарзни вақтида ёпмастан, вадасида турмаган қарздорларни судга берилганда, судга тўланган давлат божи ва почта ҳаражатлари ҳам ундирилади. Яъни суд жавобгарнинг бўйнига қўяди. Шу ундирилган пуллар ҳалолми? Яъни судга тўлаган пулимизни жавобгар асосий қарзи билан бизга қайтариб беради.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизлар судни пулингизни олиб беришга ижарага олган ҳисобланасиз. Ижарани ҳақини ижарага олган тараф тўлаши керак. Бу бизни билганимиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar