Закот қурбонлик

Ассалому алайкум! Ёлғиз аёлман, учта болам бор, эрим оламдан ўтганлар. Уларнинг номларидан қурбонлик, закот, садака берсам бўладими? Аёл киши хам қурбонлик, закот берса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало эрингиздан қолган мол-мулкни меросини тақсимлашингиз керак. Шунда сизга теккан улуш энг ками 2000 доллар бўлса қурбонлик қилиш ҳам закот бериш ҳам фарз бўлади. Аввало болаларни ҳаққини ажратиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:19 | Савол-жавоблар | 140 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar