Ҳайвон юнгидан тайёнланган нарсалар

Ассалому алайкум! Мен яқинда онлине магазин юритиб бошладим. Бунда асасон ҳайвон юнгидан тайёрланадиган маҳсулотлар савдоси билан шуғулланаман. Группага биттаси сиз гуноҳкор бўлиб қоласиз, биласизми ҳайвонларни қандай қилиб терисини олинишини деб расмлар ташлабди. Мен қанақа олинади билмиман фақат заводдан заказ қилиб келтириб сотаман. Ман гуноҳкор бўлиб қолмиманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўнғизни териси ёки юнгидан бўлса, асло жоиз бўлмайди. Бошқа ҳайвонларникини сотиш ҳалол. Тери ошланса покланади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 184 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar