Фаришталарга сиғиниш

Ассалому алайкум! Ҳаммага маълумки Европада насронийлик дини кенг тарқалган. Телевизорда бир кўрсатув кўриб қолдим. Унда айтилишича Франсияда шундай бир черков бор экан. У черковга одамлар фариштага ибодат қилиш учун келишар экан. У фаришта Микоил алайҳиссалом эканлар. Ривоятларга кўра бази кишилар ўша фариштани кўришган экан. Фаришта уларга қандайдир ҳадялар берган экан. Яхшиликлар қилган экан. Ва ҳоказо. Фаришталарга сиғиниш куфрми? Динимизда бу ҳақда нима дейилган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу бўлмаган ёлғон гап. Мусулмон одам зийрак ва фаросатли бўлади. Бу каби гапларга ишонмайди. Динимизда Аллоҳдан ўзгага шу жумладан фаришталарга ҳам сиғиниш куфр. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 19:52 | Савол-жавоблар | 188 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar