Қарз эканлигини эслолмаса

Ассалому алайкум! Қарз ёмонлигини тушундик бироқ аввалги эсимизда бўлмаган қарзларимиз ёки хақларимиз бўлиши мумкин. Хақларимизни Аллоҳ йўлига розиман десак бўладими? Ёдимиздан кўтарилиб кетган ёки ўзимиз билмай қарздор бўлиб қолган бўлсак. Қарзимизни қандай адо этоламиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!  Мен кимдан қарздор бўлсам ўшанинг номидан деб қалбингиз таскин топгунча эҳсон қилаверинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:24 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar