Саловат айтмаслик сабаб жаннат йўлини топа олмаганлар

Ассалому Алайкум, Муҳаммад Салим ибн Муҳаммад Раҳим Бухорийнинг "Дурратул Ваизийн" китобида битта ҳадисни ўқиб қолдим. Ўша ҳадис саҳиҳлиги ҳақида маълимот топа олмадим. Қуйдаги берилган ҳадис саҳиҳми? Абдуллоҳ ибн Масуд (р.а) ривоят қилурлар: "Аллоҳ таоло қиёмат куни бир қавмга Жаннатга киринг, деб буюради. Улар қиёмат Арасоти саҳросида хайрон бўлиб туришганида, "Ё Росулуллоҳ, бу қавм Сизнинг умматларингиздан эмасми ва нима учун Жаннатга кирмаяптилар?" - деб сўрашди. Росулуллоҳ (с.а.в): "Бу қавм хато ва камчилик қилиб, менинг исмимни эшитганда саловат айтишмаган. Шу боисдан Жаннат йўлини топа олмай ҳайрондирлар", - деб жавоб бердилар ("Равнақул-мажолис").
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу лафздаги ҳадис топилмади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:35 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar