Тирнок буёк савдоси

Ассалому алайкум! Бир танишим дўконида тирноқ бўёклари хам сотади ва бир илмли инсондан улама киприк хақидаги олганга, сотгангаям гунох ёзилади деган сўзларидан кейин жуда паришон бўлиб юрибди. Бир неча таниш билишлардан сўрасам тайинли жавоб ололмадим деб мендан хам маслахат сўради. Шу инсон дўконида аёллар тирноқ бўёқларини сотса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлларни таҳорат ва намозларини тўлиқ адо бўлиши тўсиқ бўладиган нарсаларни сотмасин. Масалан ўша ёпиштирадиган киприкдан фойдаланса ҳам, тирноққа қўйиладиган лакдан фойдаланса ҳам таҳорат ва ғусли адо бўлмайди. Таҳорат адо бўлмагач, намозлари ҳам намоз бўлмайдиШунинг учун намозни жоиз қилмайдиган маҳсулотларни сотмасин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:46 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar