Совунли сув кийимга сачраса

Ассалому алайкум! Мен ўз кийимларимни юваётганимда кўпинча кийимимга совунли сув сачрайди бу кийимда намоз ўқиса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ювилаётган кийимга нажосат теккан бўлса сув ҳам нажосат бўлади. Нажосатдан кийимингизга сачрагани ҳаммасини тўпласа пиёланинг кетичалик миқдорга етса у кийимида намоз ўқиш жоиз эмас. Кир ювишда целофан этак тутиб олиб ювинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 00:45 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar