Ишга киришдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Мен ишга кирмоқчиман лекин ҳозирда ишга кириш учун иш берувчи ҳақ талаб қилади. Пора бериш харом, даллоллиги учун 1 марта ҳақ олиш жоиз экан. Мен ишга киришда иш берувчига ишга олгани учун даллоллиги учун деб пул.беришим жоизми. Шу вазиятда пора ёки даллолликни қандай ажратиш мумкин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳолатда пора бўлади. Иш берувчига берилган пул пора бўлади. Даллолик буи ш топиб беришга ҳисобланади. Ўзи ўша ерда ишга қабул қилиши вазифаси бўлган ва бунга ойлик оладиган киши даллоллик қила олмайди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 20:57 | Савол-жавоблар | 157 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar