Бир оилада қурбонлик сони

Ассалому алайкум! Бизнинг оилада эрим савдодаги пули ва молидан, кайнонам ўзининг шахсий пули ва молидан, мен нисобдан ошган тилла тақинчоқларим хисобидан закот берамиз. Маълумки, закотга қодир бўлган инсонга қурбонлик ҳам фарз хисобланади. Бизнинг оилада қўй сўйиб қурбонлик қилмоқчимиз. Мен, қайнонам ва эрим барчамиз алохида, яъни, 3 та қўй сўйиб қурбонлик қилишимиз керакми ёки битта қўй сўйиб қурбонлик қилишимиз мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар киши алоҳида-алоҳида қилади. Хоҳласангиз битта қорамол олиб етти киши шерик бўлиб, қурбонлик қилсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 150 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar