Хонага ит киргани эҳтимоли бўлса
Ассалому алайкум! Одатда эшикларни қулфлаб қўямиз кечаси, кеча хам шундай эди адашмасам, лекин кеча субҳ киришидан авалроқ тасодифан уйимизга ит кирганлигини кўриб қолдим. Хеч нарсага тегаётганини кўрмадим, шунчаки ховлида эди. Бир тарафи ошхонамизни таъмирлаётганимиз учун яна ўзимиз ит боқмаганимизгами эхтиётсизлик қилиб кўплаб рўзғор идишларимиз унча катта бўлмаган (бўйи ердан унча баланд эмас) суфа, столларни устида ташқарида қолганди. Фақат ювуқсиз идиш қолсагина устини махкамлаб беркитиб ётаётгандик бир неча кундан бери. Қолганларини усти очиқ қолганди. Бундан ташқари обдаста, баъзи бўш челакларимиз ернинг ўзида эди. Буларнинг хукми қандай бўлади, эхтимолий ит теккан бўлиши мумкин деб хар бирини тупроқ билан 7 маротаба ювиш керакми, ёки тегмаган деб гумон қилиб(чунки хеч қандай аломати йўқ) ишлатса бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариат эҳтимолга эмас аниқ нарсага ҳукм чиқаради. Қайси бир идишга текканини аниқ кўрмаган бўлсангизлар ювишга ҳам ҳожати йўқ. Мабодо қайсидир бир идишга текканини аниқ кўрган бўлсангиз уч марта ювиш билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар