Қайнота розилиги

Ассалому алайкум! Мени турмушга чиққанимга 1 йилдан ошди. Келин бўлиб келганимдан кейин қайнотам телефон ишлатишимга қўймадила. Яқинда телефон олдим телефон ишлатишимга эрим қайнонам қаршилик кўрсатмайдилар. Қайнотамдан бошқа ҳамма билади. Қайнотамдан яшириб телефон ишлатишим жоизми? Эрим рози бўлсалар қайнотамданам розилик сўрашим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнота-қайнонани келиннинг устида ҳаққи йўқ. Аммо бу нарса оилада низо чиқишига сабаб бўладиган бўлса, уларга қасдма-қасд қилмасдан ақл билан иш тутиш керак. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:07 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar