Қуёш чиқадиган пайтда номоз ўқиш

Ассалому алайкум! Устоз мен бомдод номозини ухлаб қолганим сабабли аксар ҳолларда қуёш чиқишидан 10-15 минут олдин адо этаман лекин қуёш чиқишигача яни 5 минутлар қолгангача ўқиб бўлман. Телефонда белгилаб қўйилган қуёш чиқиши ёки ботишига қараб номозни қуёш чиқгунча ўқийман. Бази бир одамлардан эшитдим номозни қуёш чиқишидан 10 минут олдин ўқиб бўлиш керак бўлмаса номоз қуёш чиқадиган пайт ҳисобида бўлади дейишади. Шу гап тўғрими? Шу ҳақада озгина тушунча берсангиз. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тақвимда қуёш чиқиш вақти белгиланган. Ўша белгиланган пайтгача бомдод намозини ўқишингиз жоиз. Аммо ҳали намозни тугатмасингиздан аввал қуёш чиқа бошласа (тақвимда шу вақт кўрсатилган) намозингиз бузилади. Қазо қилиб қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:25 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar