Қарз соқит бўладими

Ассалому алайкум! Мендан бир нечта дўстим қарз олган лекин эсларидан чиқиб кетган бўлса керак беришмаяпти, мен ҳам улардан қарзини бор эди деб сўрай олмайман. Саволим шундан иборатки мен уларнинг қарзидан кечиб юбордим деб ният қилсам чиндан ҳам уларнинг бўйнидан қарз соқит бўладими? 2.Агар соқит бўлса қандай ҳолатда ният қилган афзал?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Соқит бўлади. Кечдим Аллоҳим савобидан насиб қилгин деб айтинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:51 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar