Шиалар билан жума намози

Ассалому алайкум! Мен бир масжидга жума намозига кирсам атмосфера бошқача. Токчаларда ҳар хил тангалар, келганлар тангаларни олиб сажда қилинадиган жойга қўйиб ўтиришяпти. Билдимки шиа машабидагилар(олдин эшитганман, масжиди ҳам бор экан алоҳида). Анча фарқ қилар экан кейин қўшилиб жума намозини ўқидим. Бошида 2 ракат ўқишди кейин 4 ракат. Буларда суннат ёки фарз борми йўқми билмадим лекин шу 6 ракатда ҳам имомга эргашишди. Хуллас мен саждага кетганда саждага кетдим, қиёмда(қўлини боғламай) турганда (мен боғладим). Шунга ўқиган жума намозим қабул бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша кунги пешиннинг қазосини ўқиб қўйинг. Жумангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 21:51 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar