Самалётда намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Мени тижорат билан шуғулланам кўп вақтим самалётда ўтади, шу вақтда ман самалётда намоз ўқишим мумкунми? Самалёт кўтарилиши билан пешин вақти ерга қўнгунча аср вақти киради. Шунинг учун пешин намозини самалётда ўқисам бўладими? 2) Агар мусофир юртдан учсам самалётда ўқиган намозни ҳам қасир қилиб ўқийманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон топиб ўқишингиз шарт. Самолётда қаср қиласиз.
Самолётда ўқилган намознинг жоиз бўлиш, бўлмаслиги борасида олимлар ихтилоф қилганлар. Шунинг учун вақти чиқиб кетмасдан аввал ерга тушса, ерда ўқиб олгани афзалдир. Лекин вақти чиқиб кетадиган бўлса, қиблага юзланиб намозини ўқийди. Муфтий Саъийд Поланпурий «Имдодул фатаво» китобининг ҳошиясида: «Агар парвоз вақтида қиблага юзланиш, қиём, рукуъ ва саждага қодир бўлса, намози шубҳасиз саҳиҳ бўлади» деганлар (Имдодул фатаво ҳошияси, Китобул фиқҳ алал мазоҳибил арбаа). Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:34 | Савол-жавоблар | 268 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar