Отани рози қилиш

Ассалому алайкум! Отани рози қилиш керак деганда ота қанақа одам бўлиш керак? Энг тубан, жирканч ишларни қиладиган. Халол харомга қарамайдиган, мени болларим рози қилиши керак деб, кўнглига кеган жирканчлик ишларни қиладиган одам хам Ҳудони олдида хақли бўловирадими? Болам Худони билади номоз ўқийди деб, мени рози қилишинг керак деб ичиб, аёлини уриб, келинларини хайдаб уйдан, қариндошчиликларни узиб хама нарсани пулга тақасаям фарзанд индамай хўб отамни рози қилишим керак деб, отаси ёқтирмаса аёли билан ажрашиш даражасигача бориш керакми? Унда ноҳақлик боб қоладику отаман деб, розилигим керак, Худо отангни рози қил деган деб, бутун хаётни ўзгартириб ташашгача борса. Бундай ҳолда фарзанд нима қилади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга гуноҳ бўлмайдиган ўринларда итоат қилинади. “Бахтиёр оила” китобида ота-онани ҳам фарзандларни ҳам ҳаққлари батафсил берилган. Олиб ўқишни маслаҳат берамиз. Улар ҳеч нарса қилмаган тақдирларида ҳам дунёга келишимизга сабабчи бўлганлари эҳтиром қилишимизга кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar