Руссия-инвест деган сайтга пул тикиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир Россияда қоровул бўлиб ишлайман. Имкон қадар оиламни халол луқма билан боқишга харакат қиляпман. Мен 2та саволим бор. 1. Мен яқинда руссия-инвест деган сайтдан рўйхатдан ўтдим ва у ерга 450 рубль пул қўйдим ва улар менга 25% бонус қўшиб беришди. Бу пулдан 2 та касса сотиб олдим (81 рублдан) ва қолган 400-500 рубль атрофидаги пулни ўша кассаларга қўйдим. Мени бу пулларим камаймайди. Хар кун менга савдога қараб 1-1,5 рубль пул беришади. Агар халол бўлса мен кўпроқ пул қўймоқчи эдим. 2). Биткоин харомлигини биламан. Шу сабаб Олди сотдида қатнашмайман. Мен Битқоин Маинер деган программа ишлатяпман. Хар 5-10-15-20 мунутда реклама келади ўшанга қараб қўйсам бўлди. Шу пуллар халолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Буни қарзга бериб устама олиш дейилади. Бу шаръан ҳаром. Сиз ножоиз нарсани рекламасига ёрдам берганингиз учун оласиз. 2). Бу ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar