Тақвимдаги бошқа стандарт
Ассалому алайкум! Намоз вақтини мен ва оилам иловага қараб олаётгандик, бу иловада намоз вақтини танлаш имконияти бор экан, стандарт(имом ШафиХанбал ва Малик), ва Ханафий мазхаби учун, менда Ханафий мазхаби танланган турганди, у бўйича аср намозини 17:20да кўрсатаётганди. Бугун оила азоимизнинг телефонида аср намози чамаси 16лар атрофидалиги тўғрисида билдирги келди шу иловадан, у телефонда стандарт(имом ШафиХанбал ва Малик) белгиланган экан. Саволим: Ханафий мазхаби учун 17:20 кўрсатилаётган бўлса, бу аср кириб келаётган вақтими ёки бу аср ўқишга тавсия этилган вақтми? Саволдан мақсад пешинни кўпинча шу 16:50-17:00 лар атрофида ўқийман, қазо қилиб қўймаямманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида бўлсангиз ҳанафий деган стандардда ўқишингиз керак. Пешинни имкон борича бунчалик кечиктирманг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 144 | Намоз