Таяммум қилиш жоизми?

Ассалому алайкум! Мен талабаман, асосан дарсга вақтида етиб бориш учун уйдан 6:00 да чиқиб кетишим керак. Дарсим 13:30 дан кейин тугайди. Ҳозир эса дарсдан кейин ишлашим керак. Бу вақт оралиғида эрталаб олган таҳоратим бузилиб қолади. Университетда эса таҳорат олишга имкон йўқ. Аммо мен намозимни қазо қилиб қўйишни ҳам истамайман. Ишга боришим керак бўлгани сабабли уйга келиб кетолмайман. Саволим шуки, бундай вазиятда университетда намозимни ўқиб олиб ишга кетишим учун таҳорат қилишга имкон йўқлиги сабабли таяммум билан адо этсаб бўладими? Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, сув бор лекин хожатхонада ва совуқ, оёқ ювишга имкон йўқ, бундан ташқари оёқларим оғриди, шу сабаб совуқ сувга таҳорат қилиш соғлигимга салбий таъсир қиладими деб ўйлаяпман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Мусулмон киши доимо намозини ғамни қилиб юриши керак. Таҳорат учун жуда борса 1 литр сув кетади. Ҳозирги кунда кичик термослар чиққан. Сиз бир сукмача қилиб (рукзак) унга ўша термос иссиқ сув солиб олсангиз бўлади. Битта кичикроқ сочиқ ҳам солиб олинг. Шулардан фойдаланиб таҳорат олишингиз керак. Сизга таяммумга узр йўқ. Оёғингизга масҳ тортса бўладиган маҳси-пайпоқлар бор ўшандан кийиб олсангиз, оёгингизни ювмай, масҳ тортиб таҳорат қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:28 | Савол-жавоблар | 150 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar