Оятни таржимасини айтишда адашиб кетса

Ассалому алайкум! Агар Қуръонда бирон кимсага бир нечта оят келтириб биринчи арабчасини айтиб сўнгра таржимасини айтса ва таржима қилганида оятлар орасида 1 тасини нотўғри таржима қилган бўлса ва бу тарима қилгани нотўғрилигини кейн англаб етса китобдан кўриб ва шу нотўғри таржима қилганигини билса ва тасдиқласа бунинг хукми қандай, куфрга кирмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан айтса, куфр дейилмайди. Шунинг учун бу каби масалаларда яхши билмаган нарсасини гапирмаслик керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 155 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar